Обновлено: 25-08-2021

Публичная оферта

Условия обработки персональных данных

Условия Публичной оферты

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА ХАЛҚАРО КАРТАЛАРИНИ ОЧИШ ВА УЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ОММАВИЙ ОФЕРТА

“Асакабанк” акциядорлик жамияти(кейинчалик матн бўйича – Банк)нинг мазкур Оммавий офертаси жисмоний шахслар томонидан мобил ускуналарига жойлаштирилган мобил иловадан/банк сайтидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб Жисмоний шахсларга Халқаро карталарини очиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича Шартнома (кейинчалик матн бўйича – Шартнома) шартларини ўз ичига олади. Ушбу офертада баён қилинган ҳаракатларни амалга ошириш, жисмоний шахс томонидан мазкур офертада белгиланган тартиб ва миқдорда Шартнома тузишга розилигини билдиради.

Мазкур Оммавий оферта масофадан туриб миллий ҳалқаро тўлов тизимида Банк томонидан чиқарилган миллий ва чет эл валютасидаги банк карталарини очиш ва улар бўйича хизматлардан фойдаланиш истагини билдирган жисмоний шахсларга йўлланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 367, 369-моддаларига мувофиқ шартнома тузишга расмий оммавий таклиф бўлиб ҳисобланади.

Мижоз масофадан туриб идентификация жараёнидан мувоффақиятли ўтганидан кейин Банк расмий сайти/мобил иловасида “Оммавий оферта шартлари билан танишиб чиқдим” сўзлари ёнидаги катакчага тасдиқ (розилик) белгисини қўйиш орқали (Оммавий офертани қабул қилганлиги ҳақидаги жавоби) офертани акцептлаган вақтдан бошлаб, Шартнома тузилган ҳисобланади ва юридик кучга эга бўлади. Оммавий оферта шартларига рози бўлиш ва қабул қилиш бўйича Мижознинг харакатлари Банкка карта чиқариш тўғрисидаги онлайн ариза ва кейинчалик Шартнома/ариза имзоланган ва тақдим этилган ҳамда мазкур Оммавий оферта ва Шартномасиниг барча шартларини Банк Тарифларига асосан тўловларни тўлашни истисно қилмасдан Мижоз томонидан ҳар қандай чекловларсиз ва чиқариб ташлашларсиз писандсиз сўзсиз қабул қилинган (акцептланган) ҳисобланади.

УМУМИЙ ТАВСИФЛАР 

Мижоз – Халқаро пластик банк Картасини ва банк Ҳисобварақ очишни сўраб, банк филиалига ва/ёки банк расмий сайти/мобил иловаси орқали онлайн ариза/буюртма билан мурожаат қилган жисмоний шахс.

Халқаро пластик Карта ҳисобварағи (кейинги ўринларда Ҳисобварақ) - Банк томонидан Мижоз Картадан фойдаланиб ҳисоб-китоблар ўтказиши учун очиладиган ҳисобварақ.

Халқаро пластик Карта (кейинги ўринларда ХК) – Банк томонидан чиқарилган Халқаро пластик карта эгасига ХК ҳисобварағи орқали амал қилиш муддати доирасида нақд пулсиз шаклда ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳамда нақд пул олиш имкониятини берувчи тўлов воситаси.

Қўшимча ХК – ХК эгасининг алоҳида аризаси бўйича (банк филиалига ва/ёки банк расмий сайти/мобил иловаси орқали онлайн) ҳам ХК эгасининг номига ҳамда ХК эгасининг ёзма аризасига кўра ХК эгасининг ишончли шахси ҳисобланган бошқа жисмоний шахс номига чиқарилиши мумкин. Қўшимча ХК бўйича операцияларга лимитлар ХК эгасининг ўзи томонидан белгиланади.

ХК эгаси – Банк билан тузилган тегишли Шартномага асосан чет эл ёки миллий валютадаги ХК очилган Мижоз ёки ушбу ХК дан фойдаланувчи Мижоз томонидан ваколат берилган шахс. Бундан буён матнда – “ХК эгаси” деб юритилади.

Тўлов лимити – Мижознинг Ҳисобвараққа жойлаштирилган пул маблағлари суммаси (ҳисобварақдаги мусбат қолдиқ), ХК эгаси ушбу лимит доирасида ХК дан фойдаланган ҳолда транзакцияларни амалга ошириш мумкин.

Минимал баланс қолдиғи (Суғурта депозити) – ушбу Шартнома амал қилиш муддати тугагунга қадар фойдаланиш имконияти чекланган, ХК ҳисобварағида сақланиши мажбурий бўлган пул маблағларининг минимал қолдиғи.

Техник овердрафт – ХК ҳисобварағидан амалга оширилган Транзакциялар суммасининг Тўлов лимитидан ошиб кетиши. Техник овердрафт авторизациясиз тўловлар, чет эл валютасини конверсия қилишда курсдаги тафовутлар, комиссион тўловлар ҳамда бошқа холатлар натижасида вужудга келади.

Муддати ўтган қарздорлик – Картадан Фойдаланувчининг Картадан фойдаланиш орқали ҳосил бўлган ва 30 кун мобайнида сўндирилмаган Банк олдидаги қарздорлиги.

СЛИП – ХК орқали транзакциялар амалга оширилганлигини тасдиқловчи ва транзакциялар суммаси, тури, амалга оширилган санаси, ушбу шакллантирган тўловни олувчи ҳақидаги ахборотни ўз ичига оладиган POS-терминал/ ўз-ўзига хизмат кўрсатиш қурилмаси ёки хизмат кўрсатиш пунктининг квитанцияси. Слип Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ, квитанцияларга, талонларга, чипталарга ҳамда товарлар ва хизматлар тўловини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларга тенглаштирилган.

Кўчирма – ХК эгаси томонидан маълум давр оралиғида ХК дан фойдаланиб ўтказган Транзакциялари тўғрисидаги ҳисобот. Кўчирма ХК эгаси томонидан Банкнинг мобил иловаси орқали, Банкнинг хизмат кўрсатувчи филиаллари орқали олиниши мумкин.

Стоп-лист – банк томонидан операциялар ўтказилиши таъқиқланган Карталар рўйхати.

Масофавий банк хизматлари (МБХ) – Мижоз томонидан масофадан туриб телекоммуникация тизимларидан фойдаланган ҳолда узатиладиган (олинган) электрон алмашинувлар асосида кўрсатиладиган банк хизматлари тўплами.

ПИН код – Шахсий идентификация рақами, 4 хона иборат рақамли махфий код, ХК ҳисобварағидаги пул маблағларини бошқариш ҳуқуқини ҳамда маблағларни бошқаришга ХК эгаси томонидан рухсат берилганлигини тасдиқлайди. Пин-код шахсан ва махфий равишда бевосита ХК эгаси / ваколатли шахс томонидан тайинланади/ қайта тайинланади ҳамда келгусида ХК эгаси / ваколатли шахс томонидан миллий ёки чет-эл валютадаги ХК билан амалга ошириладиган молиявий ва ахборот операциялари/ транзакцияларнинг қонуний ҳуқуққа эгалигини тасдиқлаш учун фойдаланилади.

CVC 2 – ХК нинг орқа томонида жойлашган бўлиб, интернет тўловларни амалга оширишда ишлатиладиган уч хонали сондан иборат код.

Ҳалқаро тўлов тизими – Товар (иш, хизмат) учун нақд пулсиз шаклда маҳаллий ва халқаро тўловларни ҳамда нақд пул ечиш билан боғлиқ амалиётларни амалга ошириш имконини берувчи халқаро миқёсидаги тўлов тизимидир. Халқаро тўлов тизими ХК билан боғлиқ тўловлар бўйича Тизим иштирокчилари ўртасида клиринг ҳисоб китобларни амалга оширади ҳамда Процессинг ишлаш қоидаларини белгилаб беради.

Транзакция – ХК ёки ХК реквизитлари орқали харид килинган товарлар, иш ва хизматлар учун амалга оширилган нақд пулсиз тўлов ҳамда нақд пул олиш билан боғлиқ амалиётлар;

Транзакция санаси– Транзакция амалга оширилган сана;

Ҳисоб китоб қилиш санаси – Амалга оширилган транзакциялар бўйича маблағларни ХК ҳисобварағидан чиқариш санаси;

Ушлаб туриш (Hold) – Муваффақиятли амалги оширилган Транзакция суммасига ХКда маблағни ушлаб туриш (музлатиш). Ушлаб туриш (Hold, Холд) Ҳисоб китоб қилиш санасигача амал қилади.

Авторизация  Банк томонидан ХКдан фойдаланиб транзакция ўтказилиши учун тақдим қилинадиган ва унинг ХКдан фойдаланиб тақдим қилинган ҳужжатлар ижроси бўйича мажбуриятини юзага келтирадиган ҳуқуқ.

Контакт-марказ – Мижозларга телефон алоқа канали орқали ХК ҳисобварағи ҳолати, амалга оширилган Транзакциялар хақида маълумот, ХК ни блоклаш, ХК ни ишлатиш хақида консультация ва бошқа масофавий банк хизматларини кўрсатувчи Банк бўлинмаси.

Махфий код  Мижоз томонидан ХКни очиш учун аризада тўлдириладиган ва ХК билан боғлиқ маълумотларни телефон алоқа орқалиолиш учун ишлатиладиган махфий сўз ва/ёки рақам.

Электрон хабарнома – Банк томонидан интернет ва/ёки мобил алоқа (SMS, PUSH) ва/ёки Мижознинг электрон почтасига стандарт формада юборилувчи қисқа хабар.

Банк тарифи – Банк ваколатли органи томонидан тасдиқланган, банк пластик карталари орқали амалиётларни амалга оширилганда, банк пластик карталарни муомалага чиқаришда ва уларни янгисига алмаштириб беришда ундириладиган комиссион тўлов.

Курьерлик хизмати  Мижозга Банк томонидан очилган ХК ларни етказиб бериш хизмати.

Акцептлаш – мазкур Банк томонидан юборилган офертани Мижоз томонидан Оммавий оферта шартларига рози бўлиш ва қабул қилиш. Оммавий оферта шартларига рози бўлиш ва қабул қилиш бўйича Мижознинг харакатлари Банк расмий сайти/мобил иловасида “Оммавий оферта шартлари билан танишиб чиқдим” сўзлари ёнидаги катакчага тасдиқ (розилик) белгисини қўйиш орқали (Оммавий офертани қабул қилганлиги ҳақидаги жавоби) амалга оширилади.

Cashback (кэшбэк) – Мижоз унинг ХК орқали маълум турдаги харидлар (тўловлар) қилганидан (амалга оширилганидан) кейин бериладиган чегирманинг бир тури. Банк томонидан ўтказилаётган Cashback лойихалари, акциялар ва бошқа лояллик дастурлар шартларида белгиланган тартибда ва усулларда Мижознинг ХКсига пулни қайтариш амалга оширилади.

 

1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ 

1.1.Оммавий оферта шартномасини (кейинги ўринларда Оферта шартномаси) акцептлаган Мижозларга банк ҳисобварағини (миллий валютада ва чет эл валютасида) очиш, Халқаро пластик банк карталарини чиқариш, етказиш (банк офислари ташриф буюрганда ёки курьерлик хизмати орқали), шунингдек ушбу Шартнома ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ банк пластик картаси ҳисобварағига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган муносабатлар Шартнома предмети бўлиб ҳисобланади.

 

2. УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ 

2.1. Шартнома Банк ва Мижоз/ХК эгаси ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солади ҳамда миллий ва чет эл валютадаги ХК ҳисобварағига хизмат кўрсатишнинг шартлари ва тартибини белгилайди:

– Банк томонидан ХК эгаси учун белгиланган тартибда миллий ёки чет эл валютадаги ХК ҳисобварағини очиш/ёпиш;

– Банк томонидан ХК эгасига вақтинчалик фойдаланиш учун бериладиган ХКни белгиланган тартибда чиқариш/қайта чиқариш;

– Банк томонидан ХК эгасига Банк инфратузилмасида ҳамда «Mastercard» ХТТ да нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш бўйича хизматларни тақдим этиш;

– ХКдан фойдаланиш, уни сақлаш, ПИН-код ва бошқа маълумотлар хусусида Банк томонидан белгиланган Йўриқномаларга ХК эгаси томонидан риоя этилиши.

2.2 Ушбу Шартнома миллий ва чет эл валютадаги ХК ҳисобварағи, ХК эгасига нисбатан қўлланади ҳамда Банк ва ХК эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзида акс эттиради.

2.3 Мижоз томонидан банк филиалига ва/ёки банк расмий сайти/мобил иловаси орқали онлайн ариза тақдим қилинган кундан сўнг, кейинги иш кунидан кечиктирмай, Мижоз номига банк пластик карта ҳисобварағи ҳамда 3 (уч) кунлик муддатда банк пластик картаси очилади.

2.4 ХКни Мижозга Банк офисларида ёки Курьерлик хизмати орқали Мижозга шахсан етказиб бериш орқали тақдим этилади. Мижозга ХК Банк томонидан Курьер хизмати орқали етказиб беришда Курьер хизмати шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида Мижоз идентификация қилинади ҳамда Мижоз ХК ни тақдим қилиш учун Халқаро пластик карталарни рўйхатга олиш дафтарига ва Шартнома/Аризага имзо қуяди. Ушбу билан Мижоз Банкка махсус ХК солинган конвертни олганлиги хақида тасдиғини тақдим этиш учун фотосурат олишга рухсат берилишига розилигини билдиради.

2.5 ХК ларни курьерлик хизмати орқали Мижозга тақдим қилишда ХК “Блокланган/Нофаол” холатида бўлади ва махсус конвертда ёпик (елимланган) холда тақдим этилади. Мижоз ХК ни фаоллаштириш учун банкнинг Контакт марказига қўнғироқ қилиб махфий кодни айтиш орқали идентификация қилингандан сўнг амалга оширилади ёки Масофавий банк хизматларидан фойдаланган ҳолда (агарда шартномада бошқа холатлар кўрсатимаган бўлса) фаоллаштиради.

2.6 Банк ХК ни ва ХК ҳисобварағини очиш, қайта очиш бўйича Банк Тарифига асосан комиссион хақларни ечиб олади.

2.7 ХК ҳисобварағининг валютаси АҚШ долларида ёки ХК маҳсулоти турига қараб ҳамда Мижоз аризасида кўрсатилган бошқа валютада бўлади.

2.8 Мижознинг ХК ҳисобқарағидаги қолдиқ маблағлар учун фоиз ҳисобланмайди.

2.9 ХК ни ҳамда ХК ҳисобварағини ёпиш Мижознинг аризаси асосида ҳамда Шартноманинг бошқа кўрсатилган ҳолатларда амалга оширилади.

2.10 Йўқолган, амал қилиш муддати тугаган, шикастланган, ХКларни янгисига алмаштириб бериш Банк томонидан 5 (беш) иш кунида мобайнида амалга оширилади.

2.11 ХК Банкнинг мулки ҳисобланади ҳамда ХК эгасига амал қилиш муддати давомида вақтинчалик фойдаланиш учун берилади. ХК ни амал қилиш муддати ХК ни олди қисмида (айрим турдаги премиум турдаги) кўрсатилган ойнинг охирги санасигача амал қилади. ХК ни амал қилиш муддати тугагандан сўнг, алмаштирилганда ёки Банка талаби асосида Банкга қайтарилиши зарур.

2.12 ХК дан қуйидаги холларда фойдаланиб бўлмайди:

- ХК ни амал қилиш муддати тугагандан сўнг;

- Мижоз талаби асосида ёки ваколатли орган/Банкнинг ташаббуси билан Шартнома шартларига ёки тўлов тизимларининг қоидаларида, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида ва банкнинг ички меъёрий ҳужжатларида белгиланган талабларига асосан блокланганда;

- Мижоз томонидан ПИН-код уч марта нотўғри терилиши оқибатида блокланганда;

- Ташқи таъсирлар орқали ХК шикастланганда.

2.13 ХК га хизмат кўрсатганлик учун Банк томонидан Тариф асосида комиссион тўловлар олинади. Мижоз томонидан Шартнома муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда ХК га хизмат кўрсатганлик учун ҳамда амалга оширилган транзакциялар учун комиссиялар қайтарилмайди.

2.14 Банк Тарифларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин, бунда Банк Мижозни мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар кучга киргунига қадар 10 (ўн) кундан кам бўлмаган муддатда хабардор қилади. Агар, Мижоз томонидан Тарифга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга нисбатан ҳеч қандай эътирозлар билдирилмаса (ёзма равишда интернет/телефон орқали ёки филиалга келиши орқали), ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар Мижоз томонидан қабул қилинган, деб ҳисобланади. Мижозни Тарифга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида хабардор қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  • Банкнинг қуйидаги манзили бўйича Интернет тармоғидаги расмий веб-сайтида ахборотларни жойлаштириш орқали:
  • Банк филиалларининг (офисларининг) ахборот стендларида маълумотларни жойлаштириш орқали

2.15 Мижоз/ХК эгасининг ХК ни йуқотилиши, ўғирланиши ёки рухсатсиз ишлатилиши юзасидан Банкка ҳар қандай оғизаки мурожаати Мижоз томонидан ёзма шаклда ариза (электрон почта, Контакт-марказ орқали) 2 (икки) иш куни мобайнида тақдим этилиши мумкин. Банк қабул қилинган хабар асосида 2 (икки) иш куни мобайнида ХКни Стоп-листга киритади.

2.16 Мижознинг ХКни ўғирланиши/но қонуний ишлатилиши/ ХК реквизитларини ўғирланиши ҳақидаги ёзма аризаси/мурожаати келиб тушгандан сўнг 48 соатдан кейин ХКдан амалга оширилган транзакциялар/авторизациялар бўйича Банк жавобгардир.

2.17 ХКни ҳисобварағидаги минимал баланс қолдиғи миқдори Банк Тарифига мувофиқ белгиланади.

2.18 Банк амалдаги Тарифларда кўзда тутилган комиссион ҳақни ва хизмат кўрсатиш учун комиссион хақларни ҳисобварақдан акцептсиз тартибда ҳисобдан чиқаради.

2.19 Мижознинг ҳисобварағида Техник овердрафт вужудга келган тақдирда Банк вақтинчалик Мижозга шартнома доирасида берилган барча ХК ларнинг амал қилишини тўхтатиб қўяди ва Минимал баланс қолдиғини акцептсиз тартибда ҳосил бўлган қарздорликни сўндиришга йўналтиради. Агарда Техник овердрафт суммаси Минимал баланс қолдиғи суммасидан кўп бўлса, Банк ХК ҳисобварағигаа киритилаётган барча маблағларни акцептсиз тартибда ҳосил бўлган қарздорликни ва техник овердрафтни сўндиришга йўналтиради.

2.20 Банкка мурожаат қилган Мижозларга хизмат кўрсатиш учун Банкнинг иш вақти режими Душанба – Жума кунлари 9:00-18:00гача, тўловлар соат 17:00гача амалга оширилади.

 

3. ХК ҲИСОБВАРАҒИ БИЛАН ОПЕРАЦИЯЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ

3.1. Мижозга транзакцияларни бажариш, уларни ҳисобини юритиш ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун, Банк қуйидаги xизмат кўрсатиш тартиб-қоидалари асосида Мижоз номига ХК ҳисобварағини очади:

3.1.1. ХК эгаси ушбу операцияларни Шартнома шартларга, Банк йўриқномаларига ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун талабларига мувофиқ амалга ошириши мумкин.

3.1.2. Барча қўшимча ХК операцияларини ҳисобини юритиш ва Банк билан ҳисоб-китоблар ХК ҳисобварағи орқали амалга оширилади.

3.2. Шартнома доирасида очилган қўшимча ХК орқали амалга ошириладиган барча операциялар Мижоз номидан содир етилган деб ҳисобланади. Қўшимча ХК эгаси томонидан амалга оширилган операция учун жавобгарликни Мижоз ўз зиммасига олади.

3.3. ХК ҳисобварағини Банк кассаси орқали нақд пулда ва нақдсиз шаклда тўлдириши мумкин.

3.4. Мижоз ўз иxтиёри билан ХК ҳисобварағидаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси ва ундан ташқарида савдо нуқталарида товарлар, ишлар ва xизматлар учун тўловлар амалга оширишда, интернет оқарли тўловлар, банкоматлардан ва банк филиаллари худудида жойлашган кассалардан нақд пул олишда фойдаланиши мумкин.

3.5. Банк куйидаги ҳолларда қўшимча фармойишларсиз Мижознинг ХК ҳисобварағидан ва банкда очилган бошқа ҳисобварақларидан маблағларни акцептсиз тартибда ечиб олади:

3.5.1. ХК ва унинг реквизитлари асосида миллий ва чет эл валютада амалга оширилган транзакциялар суммаси Халқаро тўлов тизими томонидан ўрнатилган махсус курс бўйича автомат тарзда ХК ҳисобварағидаги валютага ковертация қилинади;

3.5.2. Банк амалдаги Тарифига мувофиқ олинадиган комиссион хақлар;

3.5.3. Бошқа банклар томонидан олинадиган комиссион хақлар;

3.5.4. Мижознинг ХК ҳисобварағига нотўғри киритилган маблағлар;

3.5.5. ХК эгаси томонидан Шартнома шартлари бузилиши натижасида Банк томонидан кўрилган зарарлар миқдори;

3.5.6. Мижоз ХК дан ноқонуний фойдаланиши натижасида Банк томонидан сарфланган xаражатлар миқдорини қўшимча фармойишларсиз акцептсиз тартибда ҳисобрақамидан ечиб олишига ўз розилигини беради.

3.6. Карталардан фойдаланишда хавфсизликни ошириш мақсадида ХК нинг ПИН-кодини нотўғри киритишда чеклов мавжуд. Мижоз, ПИН-кодни 3(уч) марта нотўғри киритган тақдирда, ХК блокга тушиши ва/ёки олиб қўйилиши мумкинлигига рози. ПИН-код нотўғри киритилганлиги оқибатида ХК блокга тушишига ва/ёки йўқ қилинишига Банк жавобгар эмас.

3.7. Юқори хавфга эга фаолият тури билан боғлиқ учинчи шахслар томонидан фирибгарлик харакатлари натижасида Мижознинг ҳисобварағидаги маблағларини ўғирланиш/йуқотиш xавфини олдини олиш мақсадида, Банк ХК орқали транзакциялар амалга оширилишини блоклаб қуйиши мумкин. Мижоз Банкка ХК билан бундай операцияларни амалга ошириш имкониятини блоклаш учун ёзма ариза билан мурожаат қилиш хуқуқига ега.

3.8. ХК ҳисобварағининг ёпилиши ҳамда ҳисобварақдаги пул маблағларини қайтарилиши Банк томонидан Мижознинг ёзма мурожаати асосида, барча ХКлар қайтарилганидан кейин амалга оширилади (ХК ни йўқотиш ҳамда ўғирланиш холатларидан ташқари). ХК ҳисобварағидаги қолдиқ пул маблағларини қайтарилиши Мижоз томонидан амалга оширилган барча транзакциялар билан ҳисоб китоблар амалга оширилгандан сўнг амалга оширилади.

3.9. Барча амалга оширилган Транзакциялар санасидан 60 (олтмиш) календар куни мобайнида Мижоз томонидан ёзма иддао (даъво) қилинмаса Мижоз томонидан ушбу Транзакциялар амалга оширилган деб ҳисобланади. ХК орқали амалга оширилган Транзакциялар бўйича барча даъволар MasterCard Халқаро тўлов тизимининг операцион қоидалари асосида амалга оширилади.

3.10. Транзакция амалга оширилган валюта ХК ҳисобварағи валютасидан фарқ қилган тақдирда, Холд транзакция санасидаги валюта курси билан амалга оширилади. Мижознинг ҳисобварағидан маблағларни чиқариш амалиёти Ҳисоб китоб қилиш санасидаги валюта курс билан амалга оширилади. 

 

4. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ 

4.1 Банк мажбуриятлари:

4.1.1 Шартнома шартларига кўра, Мижозга Халқаро банк пластик картасини муомалага чиқариш, унга хизмат кўрсатиш ҳамда банк пластик картаси ҳисобварағи бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва унинг тўғрилигини таъминлаш;

4.1.2 Карта йўқотилган ёки шикастланган ҳолларда Мижознинг ёзма аризаси асосида Мижозга янги ХК тақдим этиш.

4.1.3 Мижоз аризасида кўрсатган шахсга қўшимча ХК ни тақдим етиш.

4.1.4 Тарифга киритилган ўзгартиришларни банкнинг «www.asakabank.uz» веб саҳифасига жойлаштириб бориш ҳамда Мижозга таништириб бориш.

4.1.5 ХК билан фойдаланиш қоидаларида ўзгаришлар хақида Банкнинг расмий веб саҳифаси ҳамда ижтимоий тармоқларда, мобил иловасида (жумладан www.asakabank.uz, facebook:bankasaka, Telegram: t.me/bank_asaka) эълонларни жойлаштириб бориш.

4.1.6 Мижознинг ёзма аризаси асосида ва/ёки Мижоз МБХ тизимларидан фойдаланган ҳолда ва/ёки Мижоз Контакт марказига қўнғироқ қилиб Махфий кодни тақдим этиш шарти билан ХКни блокировка қилиш.

4.1.7 Мижознинг Банкга тақдим этган ёзма аризасига асосан ёки Мижоз Контакт марказига қўнғироқ қилиб Махфий кодни тақдим этиш шарти билан ХКни блокдан чиқариш.

4.1.8 Ушбу Шартнома бекор қилинганда ХКни қабул қилиш ва ХК ҳисобварағини ёпиш ҳамда ХК орқали амалга оширилган Транзакциялар бўйича барча ҳисоб-китоблар якунлангандан сўнг ХК ҳисобварағидаги қолдиқ маблағларни мижозга қайтариш.

4.1.9 Мижознинг ХК Ҳисобварағидаги қолдиқ маблағларни камайтирадиган Транзакциялар суммасини ҳамда ушбу Транзакциядарни амалга оширганлик учун Банк комиссия ҳақи суммаси бўйича ХК ҳисобварағи ҳисобидан чиқариш (дебетлаш).

4.1.10 Мижознинг аризаси асосида Банкнинг амалдаги Тарифига мувофиқ ХК ҳисобварағидан кўчирма бериш;

4.1.11 Банк йўриқномалари ва Тарифига мувофиқ ХКдан фойдаланиш ва ҳисоб-китоблар хақида Мижозга консультация хизматини тақдим этиш.

4.1.12 Мижоз ХКни қайта расмийлаштириш учун Банкка ёзма ариза берган кундан бошлаб 10 (ўн) иш куни ичида ХКни қайта чиқариш.

4.1.13 Мижознинг ХК орқали амалга оширилган Транзакцияларни иддао (даъво) қилиш аризаси асосида ва Халқаро тўлов тизими қоидаларига мувофиқ текширув ўтказиш (xусусан, Мижоз томонидан иддао қилинган транзакциялар учун эквайер банкдан чекларнинг нусxаларини олиш) ва амалга оширилган транзакциялар ҳақида имконият даражасида батафсил маълумот олиш. Банк мижоз томонидан иддао қилинган Транзакциялар суммасини қайтариш учун барча мавжуд оқилона чораларни кўради.

4.1.14 Ушбу Шартнома ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар.

4.2 Мижознинг мажбуриятлари:

4.2.1. Мазкур Шартноманинг талаб ва шартларни ҳамда банк пластик карталаридан фойдаланиш қоидаларига, Банк йўриқномаларга риоя қилиш.

4.2.2. ХКнинг эгаси тўғрисидаги ишончли, аниқ ва тўғри маълумотларни тақдим этиш.

4.2.3. Банк масофадан идентификатциялаш жараёнини амалга оширганда, амалдаги хақиқий хужжатлар ва маълумотларни Банкка тақдим этиш;

4.2.4. Куйидаги тўловларни ўз вақтида тўлаш ва қоплаш:

  • Комиссион хақлар ва Банк тарифида назарда тутилган бошқа турдаги комиссион тўловлар;
  • ХК ёки ХК реквизитлари ёрдамида амалга оширилган транзакциялар суммасини;
  • Банк томонидан ХК ҳисобварағига нотўғри киритилган пул маблағлари;
  • Ушбу Шартнома шартлари бузилган холда амалга оширилган транзакция суммаси, ХК дан ноқонуний фойдаланишни олдини олиш ва даъво билан боғлиқ суммалар, шунингдек Шартнома шартларини бузиш ва хақиқий xаражатларга мувофиқ Мижоздан қарзни ундириш.
  • Банкнинг ушбу шартномани ва Банк кўрсатмаларини бузганлиги билан боғлиқ xаражатлари ва зарарлари

4.2.5. ХКни, ХК маълумотларини, ПИН-кодни, CVC-2 ни ва Махфий кодни, тўлов тизимларига кириш учун паролларни бошқа (учинчи) шахсларга тақдим (ошкор) этмаслик. ХК даги пул маблағларини бутлигини ҳамда ХК шикастланиши, йуқолиши ёки ноқонуний ишлатилишини олдини олиш бўйича барча чораларни кўриш.

4.2.6. Мобил қурилмаларни учинчи шаxслар фойдаланиши учун бермаслик ва Мобил қурилмадаги маълумотлар xавфсизлигини таъминланш;

4.2.7. Тўлов лимити ва фаол қолдиқ доирасида ХК дан транзакцияларни бажариш.

4.2.8. ХК ҳамда Қўшимча ХК орқали амага оширилган барча Транзакциялар хақида, хусусан Мижоз хабари бўлиши ёки хабари булмасдан учунчи шахслар томонидан амалга оширилган транзакциялар бўйича ҳамда Халқаро тўлов тизими қоидалари асосида Авторизациясиз амалга оширилган транзакциялар бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олади.

4.2.9. ХК дан тўлов лимити доирасида Транзакцияларни амалга ошириш. ХК дан тўлов лимитидан ошиб кетмаслигин ҳамда қарздорлик вужудга келмаслигини доимий равишда назорат қилиш. Қарздорлик вужудга келган тақдирда, яъни ХК нинг тўлов лимитидан юқори бўлган транзакциялар суммаси (шу жумладан Авторизациясиз амалга оширилган транзакциялар) амалга оширилганда вужудга келадиган техник овердрафтни Мижоз томонидан 30 (ўттиз) календар кунидан кечиктирмасдан қоплашга мажбур.

4.2.10. ХК дан фойдаланилган ҳолда тўлов амалга оширилган товарларни олишдан ёки хизматлардан фойдаланишдан воз кечилган тақдирда, савдо корхонасидан товар/хизмат баҳосини нақд пулда тўланишини талаб қилмаслик. Маблағларнинг қайтариб берилиши фақат Банкдаги ХК ҳисобварағига нақд пулсиз кирим қилиш шаклда амалга оширилиши мумкин.

4.2.11. Ўзгаришлар содир бўлган кундан бошлаб 5 (беш) банк куни ичида шаxсни тасдиқловчи хужжат ёки яшаш манзилидаги маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида Банкка xабар бериш ва юқоридаги ўзгаришларни тасдиқловчи хужжатларни тақдим этиш;

4.2.12. Банкка ХК топширилгандан кейин ёки унинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ҳамда йуқолганлик хақида мурожаат қилгандан сўнг ХК реквизитлари ёрдамида транзакцияларни амалга оширмаслик.

4.2.13. ХК / ХК реквизитларини йуқотиш, ўғирланиш ёки ноқонуний фойдаланиш холатларида ХК амалиётларини тўxтатиб туриш учун Мижоз / Қўшимча ХК эгаси дархол Банкни xабардор қилиш.

4.2.14. ХК йуқотилганда, ХК реквизитлари ўғирланганда, ПИН-код ва/ёки ХК /ХК реквизитлари орқали ХК ҳисобварағидан ноқонуний амалиётларни тўхтатиш мақсадида Мижоз/ХК эгаси мажбур:

  • Зудлик билан Банкнинг Контакт марказининг 24/7 куну тун ишлайдиган 11-52 қисқа рақамига муражаат қилиш.
  • Чет элдан туриб кўнғироқлар учун +998 71 200-55-22 рақамига соат 09-00 дан 18-00 гача банк иш кунларида муражаат қилиш.
  • Банкнинг telegram-чат @Asaka_bank_bot га мурожаат қилиш.
  • Банкнинг Мобил иловаси орқали блоклаш.

4.2.15. ХК йўқотилган тақдирда, Қоидаларга амал қилиш. ХК йўқотилгани тўғрисида Банкка хабар берилгунга бўлган вақт оралиғида ХК билан бажариладиган ХК эгасининг огоҳлигида ёки огоҳлантирмасдан учинчи шахслар амалга оширадиган барча операциялар учун жавобгарлик Мижоз зиммасида бўлади.

4.2.16. Олдин йўқолган деб топилган ХКни топгач, Мижоз / Қўшимча ХК эгаси зудлик билан Банкка xабар бериши хамда ХК ни блокдан чиқариш ёки йуқ қилиш учун Банкка қайтариш.

4.2.17. Ушбу шартнома бекор қилинганда, Банкдан ХК ни қайтариш талаби олинганда ёки ХК нинг амал қилиш муддати тугаган тақдирда, 5 календар кун ичида ХКни ишчи холатда Банкка қайтариш ва ХК ҳисобварағини ёпиш;

4.2.18. Амал қилиш муддати тугаганидан кейин 5 (беш) кун ичида ва/ёки ХК ни қайтариб бериш тўғрисида банкдан ёзма сўров олганда (агар улар йўқолган холатлар бундан мустасно), ХКни банкка қайтариш.

4.2.19. Ушбу Шартнома шартларига мувофиқ Банкнинг талабига биноан, Банк томонидан талаб қилинган хужжатлар ва маълумотларни тақдим этиш.

4.2.20. Мижоз ХК дан амалга оширилган транзакциялар (амалиётлар) хақида хабарни олиб туриш учун Электрон хабарнома хизматини улаш.

4.2.21. Шахсий маълумотлар компрометация бўлганда ёки компрометация бўлишда гумон қилинган тақдирда Банкни дарҳол хабардор қилиш, шу жумладан Мижоз томонидан умумий телекоммуникация тармоқлари орқали узатилган маълумотлар, шу жумладан Интернет тармоғи орқали (шу ўринда сайтлар, сервис, онлайнмайдончалар ва ҳоқазо узатилган маълумотлар компрометация бўлиш эҳтимоли билан боғлиқ хавфларни ўз зиммасига олади.

4.2.22. Банкнинг интернет тармоғидаги www.asakabank.uz саҳифалари/ахборот стендлари орқали банкнинг бошқа тўлов тизими хизматлари билан доимий равишда танишиб бориш.

4.3 Мижознинг ҳуқуқлари:

4.3.1. Тўлов лимити доирасида ушбу Шартнома ва Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилик талабларини инобатга олган холда ХКдан фойдаланиб транзакцияларни амалга ошириш.

4.3.2. Амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда учинчи шаxсга ишончнома бериш орқали ХК ҳисобварағидаги ва ХКдаги маблағларни тасарруф этиш ҳуқуқини бериш. Бундай холда, Мижоз ХК ҳисобварағини ва ХКни буюртма қилиш ҳуқуқини учинчи шаxсларга ўтказиш билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган рискларни ўз бўйнига олади.

4.3.3. ХКдан фойдаланиш бўйича консултациялар олиш, шунингдек, ХК ҳисобварағи бўйича xизматларни олиш билан боғлиқ маълумотлар, шу жумладан ХК ҳисобварағидан кўчирма ҳамда амалиётлар тўғрисидаги маълумотларни олиш.

4.3.4. Кўчирмада кўрсатилган ҳар қандай транзакциялар (операциялар) амалга оширилган кундан 60 (олтмиш) кун ичида эътироз билдириш.

4.3.5. ХК эгаси Транзакцияларни ўзи томонидан амалга оширилмаганлигини даъво қилганда ва/ёки сотиб олинган маҳсулот ва/ёки бажарилган хизматлардан норози бўлганда (халқаро тўлов тизимининг Қоидалари асосида) Транзакция бўйича текширув ўтказиш (чарджбек очиш), шунингдек ушбу Транзакция суммасини қайтариш хақида Банкка мурожаат қилиш. Бундай ҳолда, Мижоз ушбу текширув (чарджбек очиш) ва Транзакция суммасини қайтариш билан боғлиқ Тарифда кўрсатилган комиссион хақларни ҳамда Халқаро тўлов тизимининг xаражатларни Банкка қоплашни ўз зиммасига олади.

4.3.6. Шартномани бекор қилиш ва амалдаги ҳисобварақларни ёпиш учун белгиланган шаклдаги аризани тақдим етиш орқали Банк xизматларини олишдан бир томонлама воз кечиш, амалдаги Тарифга мувофиқ, Банкка тўланадиган комиссия хақларини тўлаш шарти билан.

4.3.7. Белгиланган шаклдаги ариза асосида ХК ҳисобварағи бўйича амалдаги Тарифда белгиланган комиссия хақини тўлаган холда қўшимча ХК расмийлаштириш.

4.3.8. ХК ҳисобварағини чекланмаган миқдорда пул маблағлари билан тўлдириш;

4.3.9. Банк томонидан фойдаланишга тақдим этилган ХКни ПИН-кодни мустақил равишда ўрнатиш ҳамда ўзгартириш. ХК курьер хизмати орқали етказиб берилган ҳолатлар бундан мустасно;

4.3.10. ХКнинг амал қилиш муддати тугаганда, ХК йўқолганда, ўғирланганда, шикастланганда ёки ХК эгасининг исм-шарифи ўзгарганда ХКни қайта расмийлаштириш хақида ёзма ариза билан Банкка мурожаат қилиш. Бундай холатларда Мижоз Банк офисларига мурожаат қилиш шарт

4.3.11. Банкка Шартномани бекор қилиш хақида ёзма аризани Мижозга расмийлаштирилган ва тақдим этилган барча ХК ларни (ХК ни йўқотилиш ҳамда ўғирланиш холатларидан ташқари) қайтариб берилиши ва барча ҳисоб-китобларни амалга ошириши шарти билан Шартнома бекор қилиш санасидан 30 календар кундан кечиктирмасдан бериш. Белгиланган ёзма аризани олган кундан бошлаб, Банк ХКни блоклайди.

4.4 Банк ҳуқуқлари:

4.4.1. Ўз ихтиёрига кўра Мижозга Картани чиқариш, тақдим этиш, янгилаб бериш ёки қайта тиклашни рад этиш.

4.4.2. Мазкур шартномага ва Банк Тарифларига бир томонлама ўзгартиришлар киритиш, бу ҳақда ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар амалга киришидан 10 (ун) кун олдин Банкнинг расмий сайтида ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълумотларни киритиб бориш. Мижоз Банк томонидан киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга рози бўлмаган тақдирда, Шартномада белгиланган тартибда бекор қилиши мумкин.

4.4.3. ХКдан фойдаланиш учун операциялар бўйича Минимал қолдиқ балансини ўрнатиш. Банк томонидан Минимал қолдиқ баланси Мижознинг харажатларини қоплаш мақсадида ишлатиш тартиби ва миқдори Банк Тарифларида белгилаб қўйилади.

4.4.4. Зарур бўлган холларда Мижоздан ХК Банкка тақдим этилишини ёки қайтарилишини 3 (уч) иш кун олдиндан огоҳлантириб талаб қилиш.

4.4.5. Вақтинчалик ХК дан амалиётларни бажаришни тўхтатиб қўйиш:

  • Ўрантилган тартибда Мижознинг мурожаати асосида;
  • Шартноманинг шартлари Мижоз томонидан бузилганда;
  • Амалга оширилган Банкнинг ички қоидалари, амалдани Қонун хужжатлари ҳамда Халқаро тўлов тизими қоидаларида кўрсатилагн

4.4.6. Мижоз ва/ёки ХК эгаси томонидан Шартноманинг ва Қоидаларнинг шартлари бузилган ҳолда ҳамда Мижознинг тўловга лаёқатсизлиги аниқланган ҳолда ХКнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш ёки бекор қилиш.

4.4.7. ХК дан фойдаланиб ноқонуний операциялар ўтказилганлиги аниқланганда ёки Халқаро тўлов тизими томонидан ноқонуний операциялар ўтказилгани тўғрисида маълумот тақдим этилганда ХКнинг амал қилишини бекор қилиш.

4.4.8. Фойдаланувчи Ариза берилганидан кейин 90 (тўқсон) календар куни давомида, ёки Картанинг янги муддати узайтирилганидан кейин 90 (тўқсон) календар кун давомида Картани олмаса, Картани бекор қилиш. Бунда Карта бекор қилинса, ундириб олинган комиссион ҳақ Мижозга қайтариб берилмайди.

4.4.9. ХК қайта чиқарилгани учун Банк Тарифларига мувофиқ комиссион ҳақ ундирилади.

4.4.10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2017 йил 23 майда 2886-сон билан рўйхатга олинган “Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат Қоидалари”га мувофиқ Банк томонидан мижозни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлари амалга оширилиши мумкин.

4.4.11. Банк масофавий хизматларни кўрсатиш доирасида таваккалчиликни камайтириш мақсадида, мижоз томонидан ушбу хизматлардан фойдаланган ҳолда, қонунда белгиланган амалга оширилган шубҳали операциялар аниқланган тақдирда, бажарилган операцияларнинг қонунийлиги ҳақида мижоз ёзма тушунтириш бергунга қадар ушбу хизматларни кўрсатишни тўхтатиб туради ва/ёки ушбу хизматларни кўрсатишни рад этади.

4.4.12. Ўзбекистон республикаси Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш, оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш хақидаги қонунларга асосан: - Мижоздан, мижозни лозим даражада текшириш учун зарур бўлган хужжатларни талаб қилиш, жумладан мижознинг операцияси хақида қўшимча маълумот олиш; - хисоб рақам очиш, ХК эмиссия қилиш ёки транзакцияларни ўтказишни рад этиш, ёки бир томонлама шартномани бекор қилиш; - мижоз операцияларни тўхтатиб тўриш ёки хисоб рақамдаги маблағларни музлатиш.

4.4.13. Фойдаланувчи Аризани берганидан кейин 90 (тўқсон) календар куни давомида, ёки Картанинг янги муддати узайтирилганидан кейин 90 (тўқсон) календар кун давомида Картани олмаса, Картани бекор қилиш. Бунда Карта бекор қилинса, ундириб олинган комиссион ҳақ Мижозга қайтариб берилмайди.

4.4.14. Банк Cashback лойихалари, акциялар ва мукофот дастурларини ўтказишга хақли. Ушбу дастурлар, лойихалар ва акциялар Банк қарорларига асосан белгилаган тартибда ўтказилади .

Cashback лойихалари, акциялар ва мукофот дастурларини ўтказилиши ва уларнинг шартлари тўғрисида Банк барча маълумотларни банкнинг расмий веб сайти www.asakabank.uz да ва ижтимоий тармоқлардаги расмий сахифаларида маълумот бериб боради.

 

5. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ 

5.1. Мижоз Шартномада ва Қоидаларда белгиланган мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлик учун жавобгар бўлади.

5.2. Шарнома доирасида берилган ХК эгаси томонидан тегишли Қоидаларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги сабабли Банкка етказилган зарар сўзсиз равишда Мижоз томонидан қопланиши шарт.

5.3. Мижоз унга берилган ХКдан Интернет тармоғидаги номаълум сайтларда, товламачилик қурилмалари (банкоматлар, тўлов киоскалари, терминаллар), ёки товламачилик мосламалари ўрнатилган қурилмаларда фойдаланганлиги учун тўлиқ жавобгарликка эга, шунингдек мижоз ана шундай ҳатти-ҳаракат натижасида етказилган зарар учун ҳам тўлиқ жавобгардир.

5.4. Банк Мижоз томонидан Ҳисобвараққа киритилган маблағларнинг сақланиши учун жавобгар ҳисобланади ва уларнинг қайтарилишини Шартноманинг мувофиқ кафолатлайди.

5.5. Банк Мижознинг Картадан фойдаланиб ўтказган операциялари ва ҳисобварақларига оид банк сирининг сақланиши бўйича жавобгарликка эга. Ҳисобварақлар ва ўтказилган операцияларга оид маълумотлар қонунчиликда белгиланган тартибда тақдим этилади.

5.6. Тарафлар мазкур Шартнома бўйича мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.

 

6. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ

6.1. Тарафлар ўз имкониятидаги чора-тадбирлар билан бартараф этиб бўлмайдиган енгиб бўлмас куч (форс-мажор) таъсири остида мазкур шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажара олмаса, ёки ўз вақтида бажара олмаса, бажармаганлиги ёки ўз вақтида бажамаганлиги учун жавобгарликдан озод этилади.

6.2. Енгиб бўлмас куч шароити фақат уларни шунга ваколат берилган идоралар томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган ҳолдагина форс-мажор деб эътироф этилади.

6.3. Банк ўз мажбуриятларни техник узилишлар (электр манбаининг, алоқа тармоқларининг узиб қўйилиши/шикастланиши, процессинг марказидаги дастурий таъминотдаги носозликлар, тўлов тизимидаги техник носозликлар) сабабли бажара олмаса, мулкий жавобгарликдан озод этилади.

6.4. Банк Карта Фойдаланувчиси томонидан Кўчирмани почта ишидаги узилишлар сабабли ўз вақтида олмаганлиги ёки олмаганлиги учун жавобгарликка эга бўлмайди.

6.5. Агар Форс-мажор вазияти 3 (уч) ойдан ортиқ давом этса, Шартнома тарафларларнинг ўзаро келишуви асосида бекор қилиниши мумкин, бу ҳолда тарафлар мажбуриятларнинг бажарилган ва бажарилмаган қисмлари бўйича тўлиқ қайта ҳисоб-китобни амалга оширадилар.

 

7. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ

7.1. Шартномани ижро этиш жараёнида Тарафлар ўртасида юзага келадиган барча низолар бўйича ўзаро мақбул ечимни топиш мақсадида тарафлар уни дастлабки тартибда ўзлари кўриб чиқадилар.

7.2. Вужудга келган келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал этиш имкони бўлмаган тақдирда, тарафлар ўртасидаги можаролар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ умумий юрисдикция судлари томонидан ҳал этилади.

 

8. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ, УНИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ 

8.1. Мазкур Шартнома Мижоз томонидан Жисмоний шахсларга халқаро карталарини очиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича Оммавий офертани акцептланган вақтдан бошлаб кучга киради ҳамда халқаро картани ёки Шартномада белгиланган бошқа ҳолатларда амал қилиш муддатига қадар амалда қилади.

8.2. Шартнома қуйидаги ҳолатларда бекор қилиниши мумкин:

а) Мижоз томонидан - Банкка 30 кун аввал хабар берган ҳолда, Банк олдидаги барча молиявий мажбуриятларини бажариш шарти билан;

б) Банк томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган тартибда.

8.3. Шартномани бекор қилиниши, ХК ҳисобварағини ёпиш учун асос бўлади. Шартнома амал қилиши тўхтатилган тақдирда Мижозга Шартнома доирасида берилган барча ХК ҳақиқий эмас деб эълон қилинади ва Мижоз томонидан банкка қайтарилиши шарт. Бу ҳолда Банк томонидан комиссион ҳақлар ва тўловлари қайтарилмайди.

8.4. Мазкур шартнома Ўзбекистон Республикаси жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш, оммавий қирғин қуролларини тарқатишга қарши қонунларига асосан бир томонлама бекор қилиш хуқуқига эга.

8.5. Мижозга ҳисобварақдаги маблағлар қолдиғини қайтарилиши нақд пул билан ёки Мижознинг банкдаги ҳисобварағига ёхуд Мижознинг топшириғига биноан бошқа ҳисобвараққа тарифларга ҳамда ЎзР қонунчилигига мувофиқ нақд пулсиз ўтказиш шаклида амалга оширилади.

 

9. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР 

9.1. Шартнома икки асл нусҳада тузилган ва Мижоз ҳамда Банк томонидан имзоланган пайтдан кучга киради.

9.2. Шартнома белгиланмаган муддатга тузилади ва Картанинг амал қилиш муддати давомида, шартноманинг 8.1-бандида кўрсатилган ҳолатларни истисно этган ҳолда автоматик узайтириб борилади.

9.3. Мазкур офертага ва Ўзбекистон Республикасининг 02.07.2019 йилдаги № ЎРҚ-547-сонли “Шахсга Доир Маълумотлар Тўғрисида” қонунига асосан мазкур офертада етиб ўтилган амалиётлар бажарилиши мақсадида, мижоз ўзи хақида шахсий маълумотларни сақлаш, еғиб олиш, ўзгартириш, ишлатиш, ва мазкур офертада етиб ўтилган амалиётларни бажариш учун учинчи шахсларга маълумотларни тақдим қилиш хаққини банкга беради.

9.4. Мижоз ХК амал қилиш муддати тугагандан сўнг бир йил ҳисобварағидаги қолдиқ бўлмаган ва ҳисобварағида операциялар амалга оширилмаган тақдирда, Шартномани бекор қилиш хақида ариза билан Банкка мурожаат қилади. Шу билан Мижоз ҳисобварағини ёпиш тўғрисида кўрсатма беради. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 788 моддасининг 1 қисмига мувофиқ Мижоз ва Банк Шартноманинг ушбу бандини ҳисобварақни ёпиш учун ариза деб ҳисоблайди.

9.5. Мижоз номига қўшимча банк пластик картасини чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш мазкур шартнома билан тартибга солинади, агарда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса.

 

10. БАНКНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ 

Асакабанк” АЖ

Манзили:Тошкент ш., Нукус кўчаси, 67-уй

Ҳ/Р:29 802 000 900 000 873 003

ОКЭД: 64190 СТИР: 201589828

Контакт марказ 11-52

Я даю свое согласие на обработку АКБ «Асака» (включая получение от меня и/или от любых третьих лиц) моих персональных данных и/или результатов обработки моих персональных данных и подтверждаю, что, давая такое согласие, действую своей волей и в своем интересе.

Согласие дается мной для целей заключения с Банком любых договоров и их дальнейшего исполнения, оказания Банком услуг, продвижения услуг Банка, участия в проводимых Банком акциях, опросах, исследованиях (включая, но не ограничиваясь проведением опросов, исследований посредством электронной, телефонной и сотовой связи), принятия решений или совершения иных действий, порождающих юридические последствия в отношении меня или других лиц, предоставления мне информации об оказываемых Банком услугах, предоставления Банком консультационных услуг, в том числе в целях заключения мной в дальнейшем договоров/соглашений с иными лицами, и распространяется на следующую информацию: содержание и реквизиты документа, удостоверяющего личность, сведения об исполнительном производстве в отношении меня и любую иную информацию, относящуюся к моей личности, содержащуюся в общедоступных источниках персональных данных, в т.ч. в сети Интернет, и имеющуюся в распоряжении третьих лиц (далее - «Персональные данные»).

Обработка Персональных данных осуществляется Банком в объеме, который необходим для достижения каждой из вышеперечисленных целей. Согласие действует в течение сроков хранения документов и сведений, содержащих персональные данные, установленных действующим законодательством РУз и договорами, заключенными со мной. Согласие может быть отозвано путем письменного уведомления Банка за 3 (три) месяца до момента отзыва согласия. Согласие предоставляется на осуществление любых действий, входящих в понятие «обработка». Обработка Персональных данных осуществляется Банком с применением следующих основных способов (но, не ограничиваясь ими): хранение, запись на электронные носители и их хранение, составление перечней, маркировка. Я признаю и подтверждаю, что в случае необходимости Банк имеет право поручить обработку Персональных данных, а также передать мои Персональные данные для достижения указанных выше целей, для целей архивного хранения, для целей взыскания задолженности третьему лицу, а равно как при привлечении третьих лиц к оказанию услуг, передачи Банком принадлежащих ему функций и полномочий иному лицу (уступке, в том числе для рассмотрения возможности уступки и принятию решения об уступке, залогу, принадлежащих Банку прав и др.).

Банк вправе в необходимом объеме раскрывать для совершения вышеуказанных действий информацию обо мне лично (включая Персональные данные) таким третьим лицам, их агентам и иным уполномоченным и привлекаемым ими лицам, а также представлять таким лицам соответствующие документы, содержащие такую информацию с соблюдением требований законодательства.

Также настоящим я признаю и подтверждаю, что настоящее согласие считается данным мной любым третьим лицам, указанным выше, с учетом соответствующих изменений, и любые такие третьи лица имеют право на обработку Персональных данных (как переданных Банком, так и имеющихся в распоряжении соответствующих третьих лиц), а также на получение Банком от третьих лиц результатов обработки таких данных на основании настоящего согласия.

В качестве отказа от ограничений на сохранение банковской тайны, соглашаюсь на предоставление Банком сведений, предусмотренных в согласии на обработку персональных данных, третьим лицам, указанным в соответствующем согласии на обработку персональных данных. В случае заключения между мной и АКБ «Асака» договора страхования при изменении моих персональных данных даю свое согласие Банку передавать вышеуказанные измененные персональные данные АКБ «Асака».

Также настоящим я выражаю свое согласие Банку, а также лицу, действующему от его имени и (или) в его интересах, при осуществлении действий, направленных на возврат просроченной задолженности:

- на взаимодействие с любыми третьими лицами, как-то члены моей семьи, мои родственники, иные проживающие со мной лица, мои соседи и любые другие физические лица;

- на передачу (сообщение) третьим лицам (делать доступными для третьих лиц) моих Персональных данных, сведений обо мне, моей просроченной задолженности и ее взыскании.