O'zgartirilgan: 2021-06-04

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

“Асакабанк” АЖ Кенгашининг 2021 йил 2 июндаги қарорига мувофиқ 2021 йил 25 июнда қуйидаги кун тартиби билан акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини чақириш таклиф этилади:
 

  1. 2020 йил якунлари бўйича Банк Кенгашининг ҳисоботини кўриб чиқиш
  2. 2020 йил якунлари бўйича Банк бошқаруви раисининг ҳисоботини кўриб чиқиш
  3. Банкнинг 2020 йилги молиявий-хўжалик фаолияти текширувининг натижалари бўйича ташқи аудит ҳисоботини кўриб чиқиш
  4. Банкнинг 2020 йилги молиявий-хўжалик фаолияти текшируви натижалари бўйича Тафтиш комиссиясининг хулосасини эшитиш
  5. 2020 йил якунлари бўйича Банкнинг йиллик ҳисоботини, бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш;
  6. Банк томонидан олинган соф фойдани 2020 йилдаги молиявий-хўжалик фаолият натижалари ва ўтган йилнинг тақсимланмаган фойдаси бўйича тақсимлаш;  
  7. 2021 йилга Банкнинг ташқи аудитини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматлари учун тўловнинг чегаравий миқдорини белгилаш  
  8. 2021 йил учун Банк Бизнес-режасини тасдиқлаш
  9. Банк Кенгаши аъзоларини сайлаш  
  10. Банк Тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш  
  11. Банк бошқаруви Раиси ва бошқарув Раисининг ўринбосарлари билан шартнома муддатини узайтириш  
  12. Банкнинг ички норматив ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш
  13. 2020 йил учун Банкнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш
  14. Банкнинг жорий хўжалик фаолияти жараёнида Банк улар билан битимлар тузиши мумкин бўлган аффилланган шахслар рўйхатини маъқуллаш
  15. Банкнинг ташкилий тузилмасини ўзгартириш   

 

“Асакабанк” АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилишининг кун тартиби материаллари билан қуйидаги манзил бўйича танишишингиз мумкин: “Асакабанк” АЖ бош офиси Тошкент ш., Нукус кўч., 67 тел. (78) 147-65-65 (11-31,11-32), Корпоратив муносабатлар хизмати.  
 
 
Банк Кенгаши