O'zgartirilgan: 2021-06-07

Ёшлар билан булиб утаётган мунтазам учрашувлар – долзарб муаммоларнинг тезкор карор топилиши гаровидир.

Ёшлар билан булиб утаётган мунтазам учрашувлар – долзарб муаммоларнинг тезкор карор топилиши гаровидир.

Ана шундай учрашувлардан бири Андижон вилоятининг Балчик туманида бўлиб ўтди. Музокара давомида Асакабанк бошкармаси, туман ҳокимияти, умумтаълим мактабларидаги юкори синф ўқувчилари, лицей, коллеж, ва олий таълим муассасалари талабалари, турли ташкилот  ва тижорат банк вакиллари катнашишди. 

Тадбирда айтиб ўтилганидек, Узбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йилни “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили деб эълон қилингани мамлакат келажаги саналмиш ёш авлодга булган алоҳида эътиборнинг юқори даражада эканини белгилаб беради. Бугунги кунда ёшларнинг таълим олиши, спорт  ва билан шуғулланиши, ижод соҳаларида , иш билан таъминлаш борасида барча имтиёз ва имкониятлар йулга қуйилган.

Тумандаги 66 та маҳалла фуқаролар йиғинида хатлов ўтказилиб, 30277 нафар ёшлар ўрганиб чикилганлиги, ўрганиш якуни бўйича “Ёшлар дафтари” га 2822 нафар ёшлар киритилган бўлиб, уларни йўналишлар  кесимида бандлигини таъминлаш ва ижтимоий муаммоларни ечиш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида айтиб ўтди.

Мулоқот очик ва коструктив шаклда ўтди. Ёшларни ўз хусусий бизнесини йўлга қўйиш, банк орқали кредит олиш, умуман тадбиркорлар учун банк соҳасида йулга қўйилган шарт ва шаротлар  қизиқтирди.

Ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлиқ маълумот олдилар. Учрашувда келтирилган фикр ва мулохазалар тегишлича ўрганиб чиқилади ва ҳар бирига амалий ёрдам кўрсатилади.