O'zgartirilgan: 2021-09-30

“Аsakabank” АJ “Oppenheimer & Co. Inc” bilan bitim imzoladi.

2021 йил 30 сентябр куни "Асакабанк" АЖ ва “Оппенҳеимер & Cо.Инc” ўртасида "Ўзбекистон: Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи» мавзусида олиб борилаётган иқтисодий форум доирасида “Асакабанк” АЖ ҳамда “Оппенҳеимер & Cо. Инc” компанияси ўртасида 3 йилгача сўм эквивалентида 100,0 млн. АҚШ долл. миқдорида корпоратив облигациялар чиқариш тўғрисида битим имзоланди. Бу битимда “Оппенҳеимер & Cо. Инc” етакчи ташкилотчи ва букруннер вазифасини бажаради. Маблағлар жорий йил охиригача кўтарилади ва умумий корпоратив мақсадлар учун ишлатилади.


1881 йилда ташкил этилган “Оппенҳеимер & Cо. Инc” кўп миллатли мустақил инвестицион компания ҳисобланиб, молиявий, инвестицион банк, молиявий маслаҳат хизматлари, капитал бозорлари хизматлари, активларни бошқариш ва бошқа тегишли маҳсулотларни тақдим этади.